Хуш келибсиз, Мехмон RSS

Категории раздела

Узбек кино фильмы / O'zbek Kino filmlar [572]
Узбек кино фильмы / O'zbek Kino filmlar
Узбек кино фильмы на русском языке [15]
Узбек кино фильмы на русском языке
Kurtlar Vadisi Pusu / Долина волков - Западня [40]
Kurtlar Vadisi Pusu / Долина волков - Западня
O'zbek tilidagi Kinolar [48]
O'zbek tilidagi Kinolar
Индийские кино фильмы / Hind Kino filmlar [389]
Индийские кино фильмы / Hind Kino filmlar
Узбек Концерты / O'zbek Konsertlar [234]
Узбек Концерты / O'zbek Konsertlar
Узбек Клипы / O'zbek Kliplar [1476]
Узбек Клипы / O'zbek Kliplar
Вебмастеры / Web ustalari [23]
Вебмастеры / Web ustalari
Шоу бизнес / Shou Biznes olami [575]
Шоу бизнес / Shou Biznes olami
Телепередачи / TV Ko'rsatuv [25]
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Приключения / Sarguzashtli [53]
Приключения / Sarguzashtli
Документальные / Hujjatli [58]
Документальные / Hujjatli
Свадьбы / O'zbek To'ylar [3]
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Мультфильм / Multiklar [252]
Мультфильм / Multiklar
Фантастика / Mo'jizali [174]
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar [355]
Новости / Yangiliklar
+18 Ужасы / Qo'rqinchli [334]
+18 Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar [208]
Сериалы / Seriallar
Триллер / Uchtalik [138]
Триллер / Uchtalik
Комедия / Kulgili [644]
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari [790]
Боевик / Jangari
Ислам / Islomiy [163]
Ислам / Islomiy
Стихи / Sherlar [59]
Стихи / Sherlar
Разное / Har hil [215]
Разное / Har hil
Драма / Drama [368]
Драма / Drama
Спорт / Sport [135]
Спорт / Sport

Форум Активы

Uzbek-kino


Xulqi:3
Forum Izohlari: 1823
Jinsi: Мужчина

UzKiNo4i


Xulqi:1
Forum Izohlari: 319
Jinsi: Мужчина

uzcinema


Xulqi:0
Forum Izohlari: 276
Jinsi: Мужчина

Статистика


Онлайн всего: 20
Гостей: 20
Пользователей: 0
0LOGIN(21), qoqonlik_yigit(29), Kiawnyaa(28), Kennethsi(36), berlogaz(26), Bernardei(35), aAvoistast24(27), CecileSoadaunula(27), NFAlbert(29), EdwardEmiG(30), aexixtudge77(37), awelpoppodia34(33), aSlerseaquarse93(38), aUtteryAlletle27(29), WilliamKn(38), MarcusTuh(28), roulette29(38), RichgasKi(39), AlisonKa(35), JurekPAW(38)

Теги

бесплатно скачать бесплатно мп3 uzbnews 2013 онлайн uz www 2014 uzkino SERIALI Supernatural Сверхъестественное biz uzhits Az Божалар 2 Сезон audi Райхона bestmusic Скачать райхон 3 сезон mp3uz uzmp3 mp3 4 сезон Сервер Жепаров Rayhon - Райхон O'zbek tilida) Ummon 2012 2011 УММОН Скачать бесплатно мп3 bepul mp3 бепул suman Суман O'zbekcha Mp3lar Usmonova yulduz 2010 foto (2013) onlain www.uzbnews.ru Узбек кино филм Фото uzfoto uzbnews.ru bestfoto Jasur Umirov Jasur Жасур Умиров rasm bestrasm Shou-Shuvdagilar Шоу Шувдагилар Yuklash Bepul Yulduz Usmonova Юклаш Юлдуз Усманова Uzbek film Усмонова online Yangiliklar смотреть Free 2009 super foto mashina БМВ sher Lion лев Шер uz kino O'zbek tilida (O'zbek tilida) Узбек тилида O'zbek kino film Узбек кино фильм motosikl Мотосикл янги узбек кино фильм Yangi O'zbek Kino film Шерали Жураев sherali jurayev kino Кино фильм film O'zbek узбек боевик комедия onlayn Фантастика photo Ауди смотреть онлайн Триллер криминал Приключения драма семейный serial сериал 2006 Ужасы Мелодрама (2012) free online 2007 смотреть онлайн бесплатно Kulgili Kliplar Mo'jizali Islomiy sport konsertlar super Jangari Multiklar Hind Kino filmlar Drama узбневс Shou Biznes olami Жодугар Jodugar Seriallar Har hil Hujjatli Индийские download uzmega uzcinema машина Uchtalik Rayhon uz-kino Bojalar Hind Kino filmlari на узбекском языке Kurtlar Vadisi Pusu Qo'rqnchli Индия Индийские кино фильмы Индийские кино фильм Hind kino film Узбекские языке Ayiq O'zbek Kino filmlari uznews Sarguzashtli newfilms kulguli янги Sevara Nazarhonova Rayhona kino-uz oq ayiq white bear белый медведь MeDVeD Ведьма онлайн фото Manzara ish stoli uchun Обои на рабочий стол расм фотография bolakay Дети фото онлайн BEPUL RASM БЕСПЛАТНО ФОТО O'zbek Kinofilmlari Server Jeparov Сервер Джепаров Yangi car photo Audi mashina Фотография ауди машина shou Net Com ru Cool watch 1 Сезон Долина Волков Запаня Godzilla Годзилла Фотография Годзилла movie Afsungar

Форма входа

Логин:
Пароль:

Корзина

Ваша корзина пуста

Поиск

Посоветовать другу

Наш баннер

Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.UZBNEWS.RU da onlayn va bepul - Узбек кино Фильмы и другие кино Фильмы на сайте УЗБНЕВС.РФ онлайн бесплатно

Новосты Активы

polatbek


Xulqi: 5
Yangiliklari: 3857
Jinsi: Мужчина

qaysar


Xulqi: 0
Yangiliklari: 1578
Jinsi: Мужчина

Uzbek-kino


Xulqi: 3
Yangiliklari: 1222
Jinsi: Мужчина

uzcinema


Xulqi: 0
Yangiliklari: 261
Jinsi: Мужчина

UzKiNo4i


Xulqi: 1
Yangiliklari: 180
Jinsi: Мужчина

Календарь

Последний комментарий

Uy bekasi (O'zbek seriali) 23-qism
23 qism ekanligiga 100% JAVOB     wink

Bojalar guruhi - Janona (2014)
Atirgul ekolmadim mahalla rayisini uyi oldigaaaaaaaaaa  AXAXAXAX...

Bojalar guruhi - Janona (2014)
A bo'larkanu mana sal kayfiyatni ko'taradigan klip qisa ham MOLODCI +5

"Yomg'ir ostida" Filmiga treyler (2014)
vse

yoshlar fm
Ernest

Реклама

Главная » 2012 » Апрель » 23 » Зарина Низомиддинова: «Ромео ва Жульетта»да дард нималигини билмаган кизалок эдим...
22:43:23
Зарина Низомиддинова: «Ромео ва Жульетта»да дард нималигини билмаган кизалок эдим...

Зарина Низомиддинова: «Ромео ва Жульетта»да дард нималигини билмаган кизалок эдим...




Унинг томошабинга туҳфа этаётган кўплаб роллари муштарийларимизни бефарқ қолдирмаган кўринади. Телефон қўнғироқлари кўп бўлди, жумладан, саволлар ҳам. Шуларни инобатга олган ҳолда лойиҳамизнинг бу сонига актриса ҳамда хонанда Зарина НИЗОМИДДИНОВАни таклиф этдик.

— Зарина, шу вақтгача ўйнаган ролларингиз сони жами нечта бўлди?

— Экран юзини кўрмаганларини ҳам ҳисобга олганда ҳаммаси бўлиб ўн иккита. Барчаси бош қаҳрамонлар образи.

— Орасида маза қилиб ўйнаганингиз қайси?

— Ҳар бирининг ўзига яраша қийин ва енгил томонлари бор. У ёки бунисини маза қилиб ўйнадим деб ажрата олмайман. Фақат Шерали Исомов режиссёрлигида яратилган «Ақл ва юрак» кинофильмида ролимнинг ўзгачалиги ёқди. Унда мен юрак ролини ижро этдим, партнёрим Улуғбек Раҳматуллаев эса ақл образини талқин қилган. Аюб Шаҳобиддиновнинг «Паризод» кинофильмини суратга тушириш жараёни ҳам мароқли кечди. Негаки суратга олиш ишлари Сурхондарёнинг гўзал манзарали жойларида ўтди. Фильмдаги либосларим ҳам жуда антиқа, миллий услубда тикилган. Аввалги ролларимдан фарқи шундаки, бир оғиз ҳам гапирмаслигим керак. Очиғи, кечинмаларни сўзсиз ифодалаш жуда қийин экан. Шунга қарамай, тажрибали режиссёр билан биргаликда бу қийинчиликларни енга олдик.

— Актриса сифатида очилмаган қирраларингиз ҳали кўпми?

— Актрисанинг суратга олиш майдончасида истеъдодини қай даражада кўрсатиб бера олиши аввало режиссёрнинг синчковлиги, маҳоратига боғлиқ. Бунга баҳо бериш эса томошабиннинг иши. Масалан, «Оқибат» фильмида кўпчилик мен ҳақимда «янги қирраси очилибди», дея фикр билдирди. Ҳатто бир одам дадамга «Қизингиз ижро этган ролни кўриб, ўзимнинг ҳам тезроқ келин туширгим келиб кетди», дебди. Фильмда жуда яхши келин ролини ижро этгандим-да!

— Доим ижобий роль ўйнаб, битта қолипга тушиб қолишдан чўчимайсизми?

— Нега энди?! Салбий роллар ҳам ўйнайман. Фақат ҳозир эмас. Чунки томошабинлар жуда беғубор, экранда кўрганига ишониб кетаверади.

— Сценарийдаги ролларни танлашда ҳам унинг салбий бўлмаслигига эътибор берасизми?

— Сценарийни ўзимдан ҳам аввал онам ўқиб чиқади. У киши биринчи ўринда менга таклиф этилаётган образнинг одоб-аҳлоқига эътибор беради: шаллақи эмасми, кўча тилида гаплашмайдими, унга атрофидагиларнинг муносабати қандай?.. Ўзимга қолса, шаддод ва шўхгина қиз ролини маза қилиб ижро этишни хоҳлайман. «Замонавий совчилар»даги қиз шунақа. У ҳақда бемалол ҳақиқий Заринани мана шу ролда кўринг, деб айта оламан.

— Экстремал саҳналари бўлган роллар таклиф қилинса-чи? Дублёрсиз ўйнаб бера оласизми?

— Йўқ-йўқ… Мотоцикль, парашютларни жудаям ёмон кўраман. Экстремал спорт турлари билан фақат ўзини ўлдиришни истаган одамгина шуғулланади, деб ўйлайман. Мабодо бирорта ролни ўйнаб туриб, «сакра» дейишса, оёғим синиб қолиши мумкин деб, ҳеч қачон сакрамайман.

— Экстремал бўлмаган спорт турлари-чи, сизни қизиқтира оладими?

— Ростини айтсам, фақат югуриш билан шуғулланиб турардим. Аммо ҳар бир нарсанинг яхши-ёмон томони бўлганидек, эрталаблари югуришга чиққанимда, «Зарина ҳам югурар экан…» каби гап отишлар машғулотларимни тўхтатишимга сабаб бўлди.

— Ахир актрисалик касбини танлаганингизда омманинг эътибор марказида бўлишингизни билгансиз-ку!

— Тўғри, бунга премьера, концертларда тайёр бўлиб борасиз. Бирорта дўкон ёки бозорга харид учун кирганида эса ортиқча эътибор ҳалал беради. Ишонсангиз, мен ҳатто кўпчилик орасида овқат ейишни ҳам ёқтирмайман. Негаки бирор жойга дугоналарим билан овқатлангани кирсам, қанақа таом сотиб олишимдан тортиб, еб бўлгунимча кўз узмай қараб туришади. Шунинг учун туғилган кун ёки бошқа тадбирларга қорнимни тўйғазиб бораман.

— Таржимаи ҳолингизнинг бирорта ҳам жойига ўзгартириш киритмай, яширмай, борича ёзиб бера оласизми?

— Қирқ ёшимда ёзиб бера олсам керак. Чунки ҳали жуда ёшман.

— Ушбу китобча нечта саҳифадан иборат бўлади?

— У пайтгача анча воқеалар тўпланиб, икки юзтача саҳифа чиқиб қолар. Кейин ундан сценарий тайёрлаб, фильм ишласа бўлади.

— Хонандаликка ҳам қўл урдингиз. Кейинги қадам нима бўлади?

— Қўшиқчилик — бор-йўғи хоббим. Унга қизиққаним учун қўл урдим. Кейинги қадам нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

— Демак, хобби учун ҳам вақт топа оласиз. Кун тартибингиз қандай?

— Эрталабдан уйғонишим билан йигирма дақиқалик гимнастика қиламан. Кейин ўғилчамни боғчага кузатаман. У боғчага буваси билан боради. Бироз вақт уй ишлари билан банд бўламан-да, соат ўн иккиларда ўқишга кетаман. Кечки пайтга мўлжалланган суратга олиш ишларим бўлмаса, вақтимни оилам даврасида ўтказаман. Масалан, ўғлимни сайрга олиб чиқишим мумкин. Афсуски, ҳозир бунинг кўпам иложи бўлмаяпти. Негаки тўсатдан режалаштирилмаган учрашув ёки тадбирлар чиқиб қолади. Таклиф қилишса, вақтимга қараб, имкон борича рад этмасликка ҳаракат қиламан. Мен олдиндан айтиб қўйилмаган ижодий учрашувларга «салонда сочимни турмаклатишим керак», деб бормай, ташқи кўринишга урғу беришни ёқтирмайман. Аксинча, табиийлик мени томошабин билан яқинлаштиради, деб ўйлайман. Ишдан ташқари, бу йил битирувчиман, диплом ишим билан ҳам бандман.

— Номма-ном айтмайман-у, элимиз таниган баъзи актрисаларнинг ҳаётидаги энг катта армони санъат йўлида фарзандига кўп вақт ажрата олмаганида экан...

— Онам «Машҳурлик ўткинчи, келажакда яхши-ёмон кунингда ёнингда бўладиган мана шу ўғлинг. Иложи борича унга кўпроқ меҳр беришинг керак», деб кўп айтади. Имконим бўлиши билан бор вақтимни ўғлимга бағишлашга ҳаракат қиламан. Кўчадан ширинлик ёки ўйинчоқсиз уйга кирмайман. Ҳозирги бандлигим вақтинча, дипломимни қўлимга олганимдан кейин боламга кўпроқ вақт ажратаман. Ўғлим эндигина тўрт ёшга тўлди. Беш яшар бўлганида уни сузиш спортига бермоқчиман. Қобилияти баланд, дадамнинг айтишича, набиралари ичида мусиқани тушуна олиш истеъдоди фақат унда бор экан. Шу сабаб уни бирорта мусиқа тўгарагига ҳам бермоқчиман.

— Чарчоқни тез енгиш учун махсус рецептингиз борми?

— Бўлса қанийди. Менга уйқудан бошқаси ёрдам бермайди. Жуда кам ухлайман. Кунига атиги олти соат.

— Комедик ролларингизга нисбатан трагиклари мухлис кўнглидан жой олишининг сабаби нимада?

— Сценарийни ўқиб чиқиб, режиссёрни аввалдан «томошабинни оғзимни қийшайтириб кулдирмайман…» деб огоҳлантираман. Томошабин бу каби қилиққа бугун кулади, эртасига «бекор шундай қилди», дейди. Мен комедияда ҳам бачкана қилиқлар қилмайман.

— Балки бу комедик ролларни профессионал даражада ўйнай олмаслигингиздандир?

— Ҳар бир актёр ўз сиймосини эсда қоларли роли орқали яратади. Масалан, актёр Улуғбек Қодиров ва Адиз Ражабовга жиддийлик ярашади. Алишер Узоқовга эса аксинча, комедик роллар мос. Бу гапим билан улар айнан шундай ролларда қотиб қолиши керак, демоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, улар айнан шуниси билан мухлис эътиборига сазовор бўлди.

— Дардли ролларни яхши ижро этиш учун актёр бошидан дардни кечирган бўлиши керак, деган фикрга қандай муносабатдасиз?

— «Ромео ва Жульетта»да дард нималигини билмаган қизалоқ эдим. «Роли ишонарли чиққан», деган фикрларни эшитганман. Менимча, актёрлик маҳорати бўлишининг ўзи етарли.

— Ролларингиздаги камчиликлар ўзингизга ҳам билинадими?

— Ўзимга нисбатан танқидий фикр билан қарашга одатланганман. Фильмни кўриш жараёнида «мана бундай ўйнасам бўлар экан», деб ўзимни уришган пайтларим кўп бўлган. Ижромни мақташни, кўнглим тўлган бўлса, буни атрофдагиларга билдиришни ёқтирмайман. Лозим бўлса, мени томошабин мақтасин.

— Саволим учун олдиндан узр. Турмушидан ажрашган аёллар кўпинча оила ташвиши бошига тушиб, кўп муаммо ва масалаларни ўзи ҳал қилишига тўғри келади. Бунинг учун эса мустақил ва бирозгина эркакшода бўлиш талаб қилинади. Сизга бу борада оила аъзоларингиз ёрдам беришидан хабарим бор. Аммо бир умр шундай давом этмайди-ку! Мустақил инсон сифатида шаклланиш жараёнини бошлашнинг вақти етмадимикан?

— Оила аъзоларимсиз мустақил равишда қарор қабул қила оламан. Лекин барибир ҳар бир ишда уларнинг фикрига ҳам таянаман. Ахир улар менга фақат яхши бўлишини исташади.

(давоми бор)




Категория: Новости / Yangiliklar | Просмотров: 1870 | Добавил: polatbek | Теги: Зарина Низомиддинова: «Ромео ва Жул, Yangiliklar, uz kino, 2012 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Ештиш Радио YOSHLAR -FM



Онлайн радио YOSHLAR -FM